«тадбиркорлар билан мулоқот» тегли мақолалар


20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди
23 декабрь 2021, 23:40

20 август Тадбиркорлар куни этиб белгиланди

Шавкат Мирзиёев 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилашга оид қонунни имзолади. Жорий йилнинг айни шу куни президент мамлакат ишбилармонлари билан учшарув ўтказган эди. Энди очиқ мулоқот ҳар йили бўлиб ўтади.

Президент тадбиркорлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришлар
23 август 2021, 12:17

Президент тадбиркорлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришлар

Шавкат Мирзиёев 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда кредитлар энди фақат сўмда берилиши, микромолия ташкилотлари учун енгилликлар, бизнес учун солиқ юкини камайтириш, ер сотиш ва хусусийлаштириш, инфратузилма яратиш, экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш ва тадбиркорликка оид тартибларни соддалаштириш йўналишларида қатор янгиликлар эълон қилинди. «Газета.uz» ушбу учрашувда таъкидланган барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

Ҳокимиятлар тадбиркорлардан «снос» учун 123 млрд сўм қарздор
21 август 2021, 22:24

Ҳокимиятлар тадбиркорлардан «снос» учун 123 млрд сўм қарздор

Бино ва иншоотларнинг бузилиши муносабати билан ҳокимиятлар тадбиркорладан 123 млрд сўм қарздор. Президент ҳокимларга 1 сентябрга қадар компенсацияларни тўлаб бериш вазифасини топширди. «Бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт», — деди у.

«Солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ортгани мени хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев
20 август 2021, 12:52

«Солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ортгани мени хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани уни хавотирга солаётганини таъкидлади. Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан, жиддий чораларни амалга ошириш зарурлиги айтилди.

«Инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилганмиз» — президент
20 август 2021, 11:53 1

«Инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилганмиз» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда ҳамма арзон кредит олишни хоҳлашини, бироқ фоизни сунъий пасайтириш бозордаги мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. «Лекин, кредит фоиз ставкаларини сунъий пасайтирсак, пул бозоридаги мувозанат бузилади. Шунинг учун, иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим», — деди давлат раҳбари.

Банкларга бериладиган кредитлар муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади
20 август 2021, 11:41

Банкларга бериладиган кредитлар муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади

Президент тадбиркорларга кредитни миллий валюта — «сўм»да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилишини маълум қилди. 1 октябрдан илгари 1 млн долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 млрд долларга яқин кредитлари миллий валютага ўтказиб берилиши айтилди.

2022 йили давлат ва нодавлат банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан $600 млн доллар ажратилади
20 август 2021, 11:34

2022 йили давлат ва нодавлат банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан $600 млн доллар ажратилади

Ишбилармонлар билан мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев ишбилармонлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. «Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитларни яратишимиз зарур» — президент
20 август 2021, 11:05

«Иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитларни яратишимиз зарур» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлаётган очиқ мулоқотда тадбиркорлар иқтисодиёт ва ислоҳотлар таянчи ҳамда локомотивига айланганини таъкидлади. Сўнгги 3−4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда,кўплаб янги-янги имконият ва шароитлар яратилгани айтилди.

«Ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорлар муаммоларини билардим, уларга ечим топиш армоним бор эди» — Шавкат Мирзиёев
20 август 2021, 10:46

«Ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорлар муаммоларини билардим, уларга ечим топиш армоним бор эди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди. У тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди. «Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Бошидан ўтказган билади». Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг муаммолари ҳақида
4 август 2021, 11:40

«Бошидан ўтказган билади». Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг муаммолари ҳақида

Президент видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот учун мурожаатларни қабул қилиш муддати 10 августгача узайтирилганини маълум қилди. Шу боис, учрашув келгуси ҳафта ўтказилиши айтилди. «Ким тизимдаги муаммони билади? Бошидан ўтказган билади», — деди у. Мутасаддиларга ҳеч бир мурожаатни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик бўйича топшириқ берилди.

Президент ва тадбиркорлар учрашуви қолдирилганига изоҳ берилди
2 август 2021, 15:29 1

Президент ва тадбиркорлар учрашуви қолдирилганига изоҳ берилди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан кутилаётган учрашуви нима сабабдан қолдирилганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 10 мингга яқин мурожаат келиб тушган ва уларнинг 40 фоизи ҳал этилган. Мурожаатлар динамикасидан келиб чиқиб, учрашув куни қолдирилган ва таклифларни қабул қилиш 5 августгача давом этади. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов эса учрашувда ишбилармонларнинг қайси қатлами иштирок этишини маълум қилди.

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади
20 июль 2021, 22:16 1

Президент тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Давлат раҳбарига саволлар, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича ғоя ва таклифларни 31 июлга қадар юбориш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг